Get Mystery Box with random crypto!

Оила мавзусида сўз кетар экан, номаҳрамлар билан алоқа ҳақида | HEYALIM 🌼 | Ибрат бекати 🌙

Оила мавзусида сўз кетар экан, номаҳрамлар билан алоқа ҳақида айтмасак бўлмайди. Хусусан, бизга аёллардан турмуш ўртоғининг аёллар билан бемалол гаплашиб юриши, хиёнати ҳақида тез-тез савол бўлади. Шунинг учун бу мавзуда доимий ёзиб боришни ўйлаяпман. Мақсад бу гуноҳдан қайтишга озгина бўлса ҳам ҳисса қўшиш.

Ёзилганлар кимгадир қаратилган ёки ўз ҳаётимдан олинган деб ўйламанг. Кўпроқ кузатувларимиз, келган саволлар асосида бўлади.

Демак, биринчи навбатда номаҳрам билан телефон ёки ижтимоий тармоқлар орқали бўлса ҳам гаплашиш ҳаётда юзма-юз гаплашиш билан баробар. Интернетда ёки телефонда бўлаверади деган нарса йўқ.

#номаҳрам

@Heyalim — оила қуриш, оилавий муҳаббат, бахт ва фарзанд тарбияси ҳақида