Get Mystery Box with random crypto!

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ барча электр энергияси истеъмол | "Hududiy elektr tarmoqlari" AJ bilan muloqot

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ барча электр энергияси истеъмолчиларини яқинлашиб келаётган Янги йил билан табриклаган ҳолда, байрам кунлари қарздорлик туфайли хонадонгизда электр энергияси таъминотида узилишлар бўлишини олдини олиш мақсадида фойдаланилган электр энергияси учун мамлакатимизда мавжуд тўлов тизимлари (U-Pay, Click, Payme, Paynet) ҳамда банкларнинг мобил иловалари орқали уйдан чиқмасдан туриб тўловларни амалга оширишлари мумкинлигини яна бир бор эслатиб ўтади.

Эслатма:
Республикамизда электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)нинг жорий этилиши муносабати билан қарздорлар автоматик тарзда тармоқдан узилади.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ

Rasmiy kanallarimiz


Facebook | Telegram | YouTube | Instagram