Get Mystery Box with random crypto!

Электр энергиясига ноқонуний уланган истеъмолчиларга 185 млн 2 | "Hududiy elektr tarmoqlari" AJ bilan muloqot

Электр энергиясига ноқонуний уланган истеъмолчиларга 185 млн 209 минг сўм миқдорида жарималар қўлланилди.

Сирдарё вилоят ҳудудида электр энергиясига ноқонуний уланган аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини аниқлаш ва қонуний чора кўриш юзасидан рейдлар ташкил этилмоқда. Хусусан, жорий йил январь ойи давомида 92 та электр энергияси истемолчисининг электр узатиш тармоқларига ноқонуний уланиб фойдаланаётганлиги аниқланди.

“Сирдарё ҲЭТК” АЖ ва тегишли ташкилотлар мутахассислари ҳамкорлигида ўтказилган текширувлар натижасида 465 минг 113 кВт/с ёки 185 млн 209 минг сўм миқдоридаги зарар етказилгани аниқланди.

"Сирдарё ҲЭТК" АЖ томонидан электр тармоғига ноқонуний
уланиш ҳолатларини аниқлаш бўйича тадбирлар давом эттирилмоқда.

«Сирдарё ҲЭТК» АЖ матбуот хизмати

Расмий каналларимиз


Facebook | Telegram | YouTube