Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотларга малакали ва энг муносиб кадрларни очиқ мустақил танлов орқали танлаб олиш борасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйди.
Унга кўра, эндиликда Энергетика вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг
вакант лавозимларига ишга қабул қилиш Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали амалга оширилади.
Сизда Энергетика вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар вакант лавозимларига
очиқлик ва тенглик тамойили асосидаги танловлар орқали ишга кириш имконияти мавжуд.
Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Twitter