“ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ Б | "Hududiy elektr tarmoqlari" AJ bilan muloqot
“ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ
Бугун, 1 февралда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини ўрганиш бўйича тарғибот тадбири ўтказилди. Унда Жамият ижро аппарати, таркибий корхоналар раҳбарлари ва мутахассислари, ҳудуддаги корхоналар меҳнат жамоалари вакиллари (онлайн) ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.