Бу хушбўй йилларни, Бу рангдор йилларни, Гул каби бирма-бир | КУЛИНАРНАЯ ШКОЛА «НА ЗДОРОВЬЕ!» | ЖАННА САДКОВА
Бу хушбўй йилларни, Бу рангдор йилларни, Гул каби бирма-бир узаман. Умр бўйи мен сархуш юриб, Улардан гулдаста тузаман. Бир куни бу хушбўй, Бу рангдор гуллар Сиғмай қолар ахир, бағримга, Шунда мен ачинмай, уларни Қўяман ўзимнинг қабримга. 1974