Get Mystery Box with random crypto!

Таъзия Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар билан ишлаш | Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф мажмуаси

Таъзия

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар билан ишлаш бўлими мудири Музаффар домла Камоловнинг боболари Жалолиддин ҳожи ота фоний дунёдан охират диёрига риҳлат қилдилар.

Марҳумнинг вафоти муносабати билан барча оила аъзоларига, қариндош-уруғларига, яқинларига чуқур ва самимий таъзия изҳор этамиз.

Аллоҳ таоло марҳумнинг барча солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, саҳву хатоларини кечирсин, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин!
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

«Hilol-nashr» матбаа-нашриёти, «Islom.uz» портали ва «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди жамоаси

@hazratim_uz & @islomuz & @hilolnashr