Get Mystery Box with random crypto!

Таъзия Юртимиз мўмин-мусулмонларига диний соҳада хизмат қилиб | Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф мажмуаси

Таъзия

Юртимиз мўмин-мусулмонларига диний соҳада хизмат қилиб келаётган олим, Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Иброҳим домла Иномовнинг табаррук ёшдаги опалари фоний дунёдан охират диёрига риҳлат қилдилар.

Ушбу оғир дамларда марҳуманинг барча оила аъзоларига, қариндош-уруғларига, яқинларига самимий таъзия изҳор этамиз.
Аллоҳ таоло марҳуманинг бу дунёда қилган барча солиҳ амалларининг ажрини зиёдаси билан бериб, иймонларини саломат қилсин, Ўз мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечирсин, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

«Hilol-nashr»
матбаа-нашриёти, «Islom.uz» портали ва «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди жамоаси

@hazratim_uz & @islomuz & @hilolnashr