Get Mystery Box with random crypto!

Мавлонодан инжулар Шайтон, бировни йўлдан оздиришдан ожиз қол | Ҳазрати Жалолиддин Румий

Мавлонодан инжулар

Шайтон, бировни йўлдан оздиришдан ожиз қолганида, ўзига ўхшаган, шайтоннамо инсонлардан ёрдам талаб қилади.

"Сизлар, бизнинг дўстимизсиз. Бизга бир дўстлик қилинг. Биздансиз, бизнинг тарафимзда бўлинг" дейди.

Дунёда бир кишини йўлдан урдиларми, адаштирдиларми, икки жинсдан бўлган шайтонлар хурсанд бўладилар, байрам қиладилар.

Аксинча бир қул иймон билан ўтса, Аллоҳ наздида даражаси ортса, икки жинсли шайтонлар дод-фарёд кўтариб, йиғлайдилар.

Одоб аҳли бировга одоб ўргатса, уни тўғри йўлга солса, бу шайтонлар ҳасадларидан тишларини ғичирлатадилар...

Ҳазрати Мавлоно Румий


@Jaloliddinrumiyy