Get Mystery Box with random crypto!

Аҳнаф ибн Қайснинг жияни келиб, бошига етган кулфатдан шикоят | HAZRATIIMOM.UZ | Rasmiy Kanal

Аҳнаф ибн Қайснинг жияни келиб, бошига етган кулфатдан шикоят қила бошлади. Аҳнаф юз ўгириб олди. У яна бир неча бор шикоятини бошлади, ҳар сафар юз ўгириб олаверди. Ниҳоят жиянига қараб: «Эй жияним, қачон сенга бир мусибат етса, шикоятингни ҳожатингни чиқаришга қодир Зотгагина айтгин, бандасига шикоят қилма! Чунки инсонлар сен учун икки тоифа бўлади: дўстинг бўлса, дардинг билан унинг дилини оғритасан. Ёхуд душманинг бўлса, димоғини чоғ қиласан», деди. Сўнг одамларга юзланиб: «Аллоҳга қасамки, қирқ йилдан буён шу икки кўзимнинг биттаси умуман кўрмайди, аммо шунча йилдан бери буни хотиним ҳам, оила аъзоларим ҳам билишмайди», деди.

@HAZRATIIMOMUZ