Get Mystery Box with random crypto!

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Даволанадиган нарс | HAZRATIIMOM.UZ | Rasmiy Kanal

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Даволанадиган нарсаларингизнинг энг афзали қон олдириш билан денгиз қустидир. (Ютқинчоқ яллиғланганда) болаларингизни томоғини эзиб азобламанглар», дейилган.

Имом Бухорий ва Муслим ривояти. Лафз Муслимники.

Изоҳ: Қуст – Ҳинд, Хитой юртларида ўсадиган ўсимликнинг илдизи. У Араб жазирасига одатда денгиз орқали келтирилгани учун «денгиз қусти» ҳам деб аталган. Унинг оқ ва қора тури бўлиб, оқини «денгиз қусти», қорасини «Ҳинд қусти» дейишади. Ибн Сино унинг яна бир турини ҳам айтган.
Ушбу илдизнинг пўстлоғи жуда ҳам фойдали бўлиб, кўпгина касалликларни даволашда ишлатилган. Уни бурунга қабул қилиш уч хил усулда бўлган:
1. Пўстлоқнинг толқонини бурунга тортиш;
2. Илдизни ёққа ивитиб, ўша ёғни бурунга томизиш;
3. Толқонини сувга аралаштириб, бурунни чайиш.
Ютқинчоқ яллиғланиши ютқинчоқнинг мижози бузилиши натижасида юзага келадиган томоқ касаллигидир. У даврларда ушбу касалликка чалинган болаларнинг ютқинчоқғини пилик ёки бармоқ ёрдамида эзиб, йирингини сиқиб чиқариб даволашар ва бундан болалар қаттиқ азоб чекар экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай номақбул даволаш усулидан қайтариб, осон йўл билан даволашни ўргатмоқдалар. Қустнинг сувини бурундан томизишни тавсия этмоқдалар.

@HAZRATIIMOMUZ