Get Mystery Box with random crypto!

#Очиқ_мулоқот Бугун Ҳазорасп туман адлия бўлими ходимлари том | Ҳазорасп туман мактабгача ва мактаб таълими бӯлими Ахборот хизмати

#Очиқ_мулоқот

Бугун Ҳазорасп туман адлия бўлими ходимлари томонидан, умумтаълим мактабларининг кадрлар билан ишлаш бўйича менежерлари иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.

Очиқ мулоқотда туман адлия бўлими бошлиғи Яшинбек Болтаев ва туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи Азимбой Матёқубовлар иштирок этиб, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, Янгиланаётган Конституция, қабул қилинаётган Фармон ва Қарорлар мазмун-моҳияти ҳамда ижроси бўйича тушунтириб ўтдилар.

Тадбир иштирокчилари мавзулар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар ва ўз фикрларини билдирдилар.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.