Get Mystery Box with random crypto!

Ўзимизни кичик деб ҳисоблаймиз. Елкамизни эгик тутамиз, қашшоқ | Hayot falsafasi📝📕📚

Ўзимизни кичик деб ҳисоблаймиз. Елкамизни эгик тутамиз, қашшоқ одамлардек, урилиб-туртилиб юрган бир бечораҳолдекмиз.

1. Қайсидир давлатда “Ўзбекистонданман” деб таништирганда суҳбатдоши “Афғонистон, Покистон” дея чалкаштирса, ранжиб қолади.

“Танимасанг, танима, катта холангникига” демаймиз. Ўша суҳбатдошнинг билиш ёки билмаслиги бирон нимани ўзгартириб юбориши мумкиндек юракка яқин оламиз.

2. Хорижлик қайсидир машҳур инсон миллий кийимимизни кийса, айлантириб муҳокама қиламиз, қувонамиз.

Бу қашшоқ тўйига бой қадам ранжида қилган ҳолатга ўхшайди. “Тўйимга палончи бой келди”, дея мақтаниб юради.

Аслида миллий кийим ўша машҳур шахснинг нуфузидан ҳам баландроқ, тарихийроқ эканини унутиб қўямиз.

3. Роналдо “Салом Ўзбекистон” деса, қалбимиз билан эриб кетамиз. “Ўзбекистонни биларкан, ташриф буюрганини унутмабди” дея қувончга тўламиз.

“Роналдони дунё танийди, Ўзбекистон ким танийди” деб иккаласини нуфузини солиштираётган бўлсангиз, у ҳолда сиз кичик одамсиз. Ҳа, айнан майдасиз.

*
Ҳожибой Тожибоев айтганидек, ўзингни-ўзинг мақтаб, гердаймасанг, биров мақтармиди?

Бугун фахрланадиган нарсамиз кам, лекин бу елка қисиб, кичик одамлардек яшашни англатмайди. Мағрур ва ғурурли бўлинг.

Manba: Tanqid va Taxlil kanali