Get Mystery Box with random crypto!

Унга хотини деди: - Мендаги сиз ўзгаришни ҳоҳлайдиган барча са | Hayot Maktabi

Унга хотини деди:
- Мендаги сиз ўзгаришни ҳоҳлайдиган барча салбий сифатларни ёзиб берсангиз. Мен аъзо бўлган аёллар жамияти шуни ҳоҳлаяпти.
Эр бир қоғозга ёзди:
" Мен хотинимни қандай бўлса шундайлигича севаман. Унда ҳеч қанақа айб кўрмайман".
У букланган қоғозни аёллар жамияти талаб қилганидек хотинига берди.
Эртаси уйига келанида хотини уни бир қучоқ гул билан кутиб олди. Унинг кўзларида шодлик кўз ёшлари жилваланар эди. У эрига деди:
"Бу мен учун кутилмаган иш бўлди. Айниқса бу мақтов ёзилган мактубни кўпчиликнинг орасида очганим ..."
Эр айтади:
"Хотинимни ўндан ортиқ айблари бор эди. Аммо мен шуни билдимки, у айбларни айтган билан ҳеч қачон муолажа қилиб бўлмас экан".
Қизиғи шуки, унинг хотини етмиш фоизга ўзгарди. Негалигини биласизми? Бу мақтовнинг қарши чиқиб бўлмайдиган сеҳридир. Бу моддийлик баробар бўла олмайдиган санонинг қувватидир.
Айбларни айтиш нафрат, адоват ва саркашликни пайдо қилади. Мақтов эса муҳаббат ва сурур пайдо қилади. Уй ва оилада ийжобий энергия ҳосил қилади.
Ўз ҳаётингни, хотининг ҳаётини, оиланг ҳаётини қўпол ва чақиб оладиган сўзлар билан булғама!
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам:
"Яхши сўз садақадир" , деганлар.

Хаёт Мактаби