Get Mystery Box with random crypto!

Биз кемада эдик. Шамол бизни бир оролга олиб бориб қўйди. Тушд | ㅤㅤㅤㅤㅤ

Биз кемада эдик. Шамол бизни бир оролга олиб бориб қўйди. Тушдик. Унда бутга сиғинадиган бир киши бор экан.
Унга юзланиб:
- Кимга ибодат қиляпсиз? - дедик.
Санамга ишора қилди.
Биз:
- Кемамизда шунақа нарсалар ясайдиган киши бор. Бу сиғиниладиган илоҳ эмас, - дедик.
- Унда сизлар кимга сиғинасизлар? - деди.
- Аллоҳга ибодат қиламиз! - дедик.
- Аллоҳ ким? - деди.
- Самода Арши, ерда салтанати бўлган Зот. Тирилиш ҳам, ўлиш ҳам Унинг тақазоси, - дедик.
- Унинг борлигини қандай ўргандинглар? - деди.
- У Буюк Подшоҳ, Холиқ - Яратувчи, Азийм Зот бизга Пайғамбарни юзлантирди. У бизга Уни танитди.
- У Пайғамбар нима қилди?
- Бизга Рисолатни олиб келди. Сўнг, Аллоҳ унинг жонини қабз қилди.
- У сизларга қандай нишон қолдирди?
- Ҳа, у Буюк Подшоҳ - Аллоҳнинг китобини қолдирди!
- Менга кўрсатингчи! Подшоҳларнинг китоблари савияси баланд бўлса керак!
Мусҳафни унга бердик.
- Мен буни ўқишни билмайманку?! - деди.
Унга Қуръондан бир сура ўқиб бердик. Сурани сўнгига қадар биз ўқир, у тинмай йиғлар эди.
- Бу гапларнинг Эгасига осий бўлмаслик керак, - деди.
Ва исломни қабул қилди.
Биз унга ислом шариатини, Қуръондан суралар ўргатдик. Уни кемада ўзимиз билан олиб кетдик.
Биз сузарканмиз, қоронғу чўкди.. Ҳаммамиз ухлаш учун ўрнимизни эгалладик.
У:
- Эй қавм, сизлар айтаётган бу илоҳ кечаси ухлайдими? - деди.

- Эй Аллоҳнинг бандаси, У Тирикдир, Қойюмдир. Буюкдир. Ҳаргиз ухламайди, - дедик.
- Сиз қандайин ёмон бандасизлар, сизлар ухласангизда, Роббингиз ухламаса, - деди.
Сўнг у ибодатга киришди. Бизни тарк этди.
Шаҳримизга етиб келгагимизда дўстларимга:
- Бу эндигина исломга кирди, юртимизда мусофир, бегона, - дедим. Ва ҳаммамиз пул ташашдик. Унга бердик.
У:
- Бу нима? - деди.
- Эҳтиёжларингизга ишлатинг! - дедик.
У:
- Лаа илаҳа иллалоҳ, мен оролда Аллоҳни қўйиб, буд - санамга сиғинганимдан ҳам У мени ташлаб қўймади. Энди Уни таниганимда мени ташлаб қўярмиди? - деди.

Ва ўз тирикчилиги учун пул топишга киришди. Орадан вақтлар ўтиб буюк солиҳлардан, диндор обидлардан бўлди. Чиройли яшаб вафот этди.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3