2021-05-07 11:22:36
ҚУРЪОНДА ҲИЖОБ ЎРАШ КЕЛГАНМИ?Талаба қиз устозига деди:
- Қуръонда аёл киши ҳижоб ўраши ҳақида бирор оят борми?
- Аввал ўзингизни таништиринг!
- Мен университетнинг охирги йил таҳсилини олаётган талабаман. Менинг билишимча, Аллоҳ ҳижобга буюрмаган. Шунинг учун мен, намоз ўқисам - да, ҳижоб ўрамайман.
- Яхши, унда сиздан бир нарса сўрайман.
- Марҳамат!
- Мен сизга битта маънони уч хил тарзда бошқа - бошқа сўзлар қўллаб сизга айтсам, нимани тушунасиз?
- Қанақа, яъни?
- Масалан, «Дипломингизни келтиринг!», «Университетни битирганингизда берилган шаҳодатномани келтиринг!», «Университетни якунлаганингизда баҳолар қўйилган ҳужжатни келтиринг?» десам, нимани тушунасиз?
- Албатта дипломимни олиб келаман. Чунки сиз диплом, шаҳодатнома, ҳужжат деб хар хил сўзларни қўллаган бўлсангиз - да маъноси бир. Хўп, буни ҳижобга нима адоқаси бор, тушунмадим?
- Аллоҳ аёл кишини тўсадиган ҳижобни Қуръонда «Ҳижоб, химар, жилбоб» сўзлари билан келтирди. Бир нарсани уч хил сўз билан ифодалади. Сиз университет дипломини таҳлил қилганингиздек энди бунда ҳам фикримиз бир - биримизникига терс келмаслиги керак.
- Тортишув услубингиз мени ҳайратга солди!
- Аллоҳ ҳижобни шундай васф қилди: «Эй Набий, жуфтларингга, қизларингга ва мўминларнинг аёлларига айт: «Рўмолларини кўксиларига тўсиб юрсинлар» (Нур: 31-оят), «Жилбобларини ўзларига яқин қилсинлар!» (Аҳзоб: 59 оят),
«Пайғамбарнинг (с. а. в.) аёлларидан бирор нарсани сўрасангиз, олдиларига кириб эмас, парда ортида туриб сўранг!» (Аҳзоб: 53 оят).
Бу оятлар ҳижобга далил эмасми?
- Бу сўзларингиз менга зарба бўлди!
- Келинг, сизга бу уч хил сўзни араб тилидаги маъноларини тушунтирай!
1. «Химар»(рўмол) бу аёл киши бошини ёпадиган кийим. «Ад - дорбу ъала жуюб» рўмолни бўйин ва кўксларини беркитиш учун тушириш демак.
2. «Жилбоб» бу Марокашда кенг тарқалган, бошга кийиладиган (капюшон) ва енги бор, кенг, узун кийим.
3. Ҳижоб - бу парда, тўсиқ.
- Тушунишимча, мен ҳижоб ўрашим керак шунақами?
- Қалбингиз Аллоҳ ва Унинг Росулига бўйсунадиган бўлса, ҳа! Либос икки хилдир!
Биринчиси: жисмни беркитади. Бу Аллоҳ ва Унинг Росули буюрган, кийиш фарз бўлган либос.
Иккинчиси: нафс ва қалбни тўсадиган либос. Бу биринчисидан ҳам муҳим. «Тақво либоси, ана ўша яхшидир» (Аъроф: 26 оят). Кўпчилик аёллар жисмларини беркитсалар - да, тақво либосига эга эмаслар. Уларда ҳам тақво, ҳам қоматиларини беркитадиган, фарз қилинган либос бўлиши энг тўғриси бўлади.
#Ибрат
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ @HAYOTIMSAN
47.4K viewsedited 08:22