Get Mystery Box with random crypto!

Басралик бир киши дарвешона ҳаёт кечирарди. Кейинчалик у мол-д | HAYOTIMSAN

Басралик бир киши дарвешона ҳаёт кечирарди. Кейинчалик у мол-дунёга мойил бўлиб қолди. Чиройли уй қурдирди, гиламлар тўшаб, турли жиҳозлар билан безади. Сўнгра зиёфат уюштириб, ширин-ширин таомлар тайёрлаб, одамларни чақирди. Меҳмон келиб, еб-ичишди, иморатни томоша қилишди. Мезбон қурган уй ҳаммага ёқди. Ниҳоят, одамлар тарқалишди.

Кунлардан бир куни у дўстлари билан маишат қилиб ўтирган эди, ҳовлисининг четидан бир овоз келди:

Эй ўлимини унутиб, иморатлар қурувчи!

Унутмагин, ўлим ҳақдир, албат у келгувчи.

Махлуқотни огоҳ этар, ибрат эрур уларга,

Орзулар олдида ўлим тўсиқ эрур аларга.

Токи абад яшамассан, қурмагилки иморат,

Тақвога қайт, гуноҳларинг қилингайдир мағфират.

У киши бу овозни эшитиб, бақириб юборди. Атрофидагилар ҳам қичқириб юборишди. Ҳалиги одам дўстларига: «Мен эшитган нарсани сизлар ҳам эшитдингизми?» деди. Улар: «Ҳа», дейишди. У дўстларига қараб, «Сизлар менинг ака-укаларимсиз, биродарларимсиз. Айтинглар, нима қиламиз?» деди. Улар: «Сен нима десанг, шуни қиламиз», дейишди. У шаробларни тўкиб ташлашни буюрди. Кўнгилхушлик қилинадиган ҳамма нарсани уйдан чиқариб ташлашди. Кейин у: «Аллоҳим, мен Сени ва мана шу ердаги бандаларингни гувоҳ қилиб айтаманки, барча гуноҳларимга тавба қилдим. Беҳуда ўтказган кунларимга пушаймонман. Ўзингдангина сўрайман, эй Роббим, қолган кунларимни Сенга тоатда ўтказиш неъматини менга тўлиқ қилиб бергин. Жонимни олсанг, фазлу марҳаматинг билан, гуноҳларимни кечирган ҳолда олгин», деб ёлворди.

Фуқаҳоларнинг айтишича, у киши тавбасида собит турган ҳолда вафот этди.

"Солиҳлар гулшани" китобидан.

Таржимонлар Абдулҳамид Зайриев. Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ.

#Ибрат

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ


@HAYOTIMSAN