Get Mystery Box with random crypto!

Инсон тинч ва хотиржам бўламан, деб мол-дунё йиғади. Умрининг | HAYOTIMSAN

Инсон тинч ва хотиржам бўламан, деб мол-дунё йиғади. Умрининг охиригача ўн марта етадиган бойлик йиғса хам, ўша хотиржамлик ўрнига икки катта муаммога йўлиқади. 1. Бу бойликни қўлда сақлаб қолиш. 2. Уни умрга ўн бир, ўн икки маротаба етадиган миқдорга олиб чиқиш... Демак барибир хотиржамлик йўқ.

Мансаб ва хокимиятга чиқсам хамма мақсадга эришаман, деб хисоблайди. Лекин уни сақлаб, кенгайтириш хаётини жаханнамга айлантиради.

Обрў-эътиборли бўлсам, фароғатда яшайман, деб умид қилади. Лекин уни хам асраб қолиш ва кўпайтириш ташвишга қўяди.

Сигарета, маст қилувчи ичимлик ғамимни аритади, деб ўзини алдайди. Аммо уларнинг кайфи тарқагач, ғами устига бош оғриғи хам қўшилади.

Аёл ва шахватдан лаззат топаман, деб ўйлайди. Аммо қонган шаҳват ва иштаха уни қайта ва такрор яна безовталик гирдобига отади.

Демак инсон ором ва хотиржамлик манбаи деб билган нарсаларнинг хаммаси ундай эмас экан.
Бу тўғридаги абадий тавсияни Қуръон бир жумла билан ифода этган:

"Аё, Аллохнинг зикри ила қалблар ором топмасми?" ("Раъд сураси", 28-оят).
Албатта топур, эй Парвардигор!

#Тафакур


БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

@HAYOTIMSAN