Get Mystery Box with random crypto!

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу ала | HAYOTIMSAN

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қайси бир аёл ўз уйидан бошқа жойда кийимини ечса, албатта, ўзи билан Аллоҳ таоло орасидаги пардани йиртган бўлади», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Аёл киши учун эри, ота-онаси ва бола-чақасининг уйи ҳам ўз уйи ҳисобланади. Аммо аёл кишининг нотаниш жойларда кийимларини бутунлай ечиши кўпгина ҳаром ишларга сабаб бўлганидан, муслима аёлларни турли ноқулайликлардан сақлаш мақсадида шу ҳукм жорий қилинган. Ушбу ҳукмга амал қилмаслик кўплаб ҳаром-хариш ишларнинг келиб чиқишига сабаб бўлишини унутмаслик лозим.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

#Тафаккур

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

@HAYOTIMSAN