Get Mystery Box with random crypto!

Бироз аввал йўлда кетаётганимда бир ака қуйидаги воқеани айтиб | HAYOTIMSAN

Бироз аввал йўлда кетаётганимда бир ака қуйидаги воқеани айтиб қолди.

Болалар масжидга кирмасин дейилаётган бир даврда бир имом қўлида:

"Мен сизлар айтаётган ишни қилa олмайман. Мана имомликдан бўшаш борасида аризам" - дея тегишли идорага кирган экан.

Кейин ўша ердагилар: "Яна шунақа ариза билан кирсангиз, ўзингизни хам киргизиб юборамиз"га ўхшаш гаплар қилган экан.

Иқтибос тугади.

Мен бу гапларни нега айтяпман. Имомларни ёмонотлиқ қилаётган азизлар.

Имомларимиз орасида мана шундай мард, динига махкам инсонлар жуда хам кўп.

Бир имомни бир камчилигини кўриб барча имомларни айблаб, уларга бехурмат бўлиш ўша инсонга фақат ва фақат зарар келтиради.

Юқоридаги каби эътиқоди мустахкам имомларимиз Алхамдулиллох жуда хам кўп.

Аллох таъоло барчаларидан рози бўлсин. Камчиликлар ва тақсиротларини афв қилсин.

#Мулоҳаза

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

@HAYOTIMSAN