Get Mystery Box with random crypto!

Текин танқид Нега имомларимизга танқид ва хақоратни қилиб таш | HAYOTIMSAN

Текин танқид

Нега имомларимизга танқид ва хақоратни қилиб ташлайверишади? Сабаби жуда хам оддий:
1. Бу танқидлар учун хеч ким хеч қандай жавобгарликга тортилмайди.
2. Сен нима дединг, юзма-юз гаплашиб олайлик, деб марди майдонга чорламайди.
3. Қонун доирасида чора кўрамиз, деб маҳкамага хам тортилмайди.
4. Менинг хидоятимга сабаб бўлган устозни хақорат қилишингга йўл қўймайман, деб химоя қиладиган йигит хам деярли топилмайди.

Хулоса: текин танқид, заррача муаммоси йўқ. Хохлаган хохлаганча танқид қилаверади.
Эшитиб олинг! Агар мард бўлсангиз, танқид қилишга кучингиз шу даражада бўлса, ана унда ўша имомларимизнинг хар бир сўзини 10 мартадан текширадиган, хар бир қадамини назорат қиладиган, хохлаган вақти бўшатиб хохлаган вақти тақиқлайдиганларни танқид қилинг. Йўқса, хаддингизни билинг! Бу дунёда ҳисоб сўралмаса хам, хисоби жуда-жуда оғир кунда албатта хисоб берасиз.

Бутун дунё кофирлари бирдам бўлиб умматни ўтган ва хаётдаги уламоларимиздан совутишга кечаю кундуз харакат қилатётган бир пайтда сиз хам кофирларнинг ишига хиссангизни қўшмоқсиз.
Қолгани ўзингизга хавола!

Мухаммад Одил Хамид

#Мулоҳаза

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

@HAYOTIMSAN