Get Mystery Box with random crypto!

БЕЧОРА АЙИҚ Ўрмонда шер ҳамма ҳайвонларга хабар жўнатибди. Та | HAYOTIMSAN

БЕЧОРА АЙИҚ

Ўрмонда шер ҳамма ҳайвонларга хабар жўнатибди. Тартиб интизом бўйича мажлис ўтказиш бўйича. Қишда кўплаб ўтхўр ҳайвонларга ноҳақ ҳужум қилган йиртқичлар хавотирга тушиб қолибди. Йиртқичлар қилмишидан норози бўлиб, ўтхўр ҳайвонлар айиқни уйқусидан уйғотибди ва бор ҳақиқатни гапириб берибди. Шерга барчасини холис айтиб беришни сўрашибди. Айиқ шундай эътибор ва ишончдан руҳланиб ҳаммасини баралла айтиб беришга ваъда берибди.

Мажлис бошланибди. Шер ўрмондаги ҳақсизлик ва норозиликни бартараф этишда кимда қандай фикр бор деган экан. Айиқ ўрнидан туриб, қишда талон тарож қилиб маълум қоидаларга амал қилмаган йиртқичларга жазо беришни сўрабди. Шунда қуён болаларини еб кун кечирган тулки ўрнида туриб айиққа савол берибди.

Сен қишда ухлаган бўлсанг! Қандай қилиб бундай туҳмат қилишга журъат этдинг?! Қани исботинг борми?! Қайси ўтхўр ҳайвонлар сени гапингни тасдиқлаб беради?- дебди. Йиртқичлар бундай саволлардан шодланиб кулармиш.

Айиқ саросимага тушиб қолиб бошини эгиб турган ўтхўр ҳайвонларга қараб: Гапиринглар!- деса ҳаммаси жим турармиш!

Шунда айиқ шерга қараб: Кечирасиз олампаноҳ! Туш кўрибман шекилли. Уйқусираб тушим билан ўнгимни фарқига бормай қолибман- дебди.

Йиртқичларга туҳмат қилгани учун судлар раиси қарға айиққа жазо тайинлабди. Жазони ижро этувчи ким эканлигини қаранг! Ўтхўрлардан бўлган буқалар экан!

Қиссадан ҳисса шуки ҳеч қачон моллар билан дўст бўлманг! Ҳаққини талаб қилишни билмаганни ёнига тушманг! Улар эзилишга маҳкум бўлган ҳайвонлар саналади!

#Мулоҳаза

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

@HAYOTIMSAN