Get Mystery Box with random crypto!

Покиза инсонлар вазиятлари ўзгарган тақдирда ҳам ҳеч қачон хус | HAYOTIMSAN

Покиза инсонлар вазиятлари ўзгарган тақдирда ҳам ҳеч қачон хусусиятларини ўзгартирмайдилар...
Саховатли инсон фақир бўлиб қолган тақдирда ҳам саховатлилигича қолаверади...
Кечиримли инсонга зулм қилинсада кечиримлилигича қолаверади...
Баъзи чеҳралар танбеҳ олишсада гўзалдирлар, баъзи чеҳралар эса кулиб турсаларда шубҳалидирлар...
Гўзаллик дилнинг туб- тубидан сизиб чиқади. Бунга ҳусннинг алоқаси йўқ...
Гуллар тарқатишга кўниккан инсоннинг қўлида бирон-бир гулнинг ширин ҳиди қолади. Шундай экан яхшилик қилишни давом этар экансан, унинг асари сени мукофот билан сийлайди. Агар бу дунёда бўлмаса, охиратда кўрасан ин шаа Аллоҳ..!

Бугунги ҳикмат:

Гапириш осон.
Орзу-умид гапиришданда осон. Хом ҳаёлни ҳамма ҳам қилаверади. Лекин азму қарорли кишиларгина муваффақият қозонадилар.

#Мулоҳаза

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

@HAYOTIMSAN