Get Mystery Box with random crypto!

​​Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳунинг бир хизматчиси хато қи | HAYOTIMSAN

​​Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳунинг бир хизматчиси хато қилиб қўйди. Хазрати Абдуллоҳ уни айби учун жазоламоқчи бўлган эдилар у: "Хожам, сизни Аллоҳ таолога қарши қилиб қўйиб, оқибатидан қўрқадиган бирор гуноҳингиз йўқми?", деди.
— Бор, — дедилар Абдуллоҳ ибн Умар.
— Ўша гуноҳингиз учун сизни азобламай, тавба учун имкон берган Зот ҳаққи сўрайман, мени кечиринг?!..

Бу гапдан кейин ҳазрати Абдуллоҳ индамадилар. Аммо сал ўтиб хизматчи яна жиноят қилди. Лекин бу гал ҳам хизматчи аввалги гапларини қайтарган эди, яна уни кечирдилар. Учинчи маротаба ҳам жиноят қилган эди бу сафар таъзирини олди. Лекин олдингидек муҳлат сўрамаган эди.
Абдуллоҳ ибн Умар ундан сўрадилар:
— Нега олдингилардек кечирим сўрамадинг?
— Уялдим, хожам, — деди хизматчи — икки сафар ҳам айбимдан ўтдингиз, яна ҳалимлигингизни суистеъмол қилишдан уялдим!
Уни эшитиб ҳазрати Абдуллоҳ йиғлаб юбордилар ва шундай дедилар:
— Аслида кўпроқ мен Роббимдан yялишим керак экан. Бор, Аллоҳ учун сени озод қилдим!

"Албидоя ванниҳоя."

#Ибрат

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ


@HAYOTIMSAN