Get Mystery Box with random crypto!

​​ЕРГА ҚАРАБ ЁТИШ Ассалому алайкум! Мeн яқинда бир жойда «eр | HAYOTIMSAN

​​ЕРГА ҚАРАБ ЁТИШ

Ассалому алайкум! Мeн яқинда бир жойда «eрга қараб ётиш дўзахийларга мосдир» дeган сўзни кўриб қолдим. Бу гап тўғрими? Мeн кўпинча шу ҳолатда уйқуга кeтишга одатланиб қолганман.

ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ерга қараб ётиш борасида : “У дўзах аҳлининг ётишидир”, бошқа бир ривоятда “У Аллоҳ азза ва жалла ғазаб қиладиган ётишдир” деганлар. Абу Довуд ривояти.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қоринчасига ётган кишини кўриб, : “Бу Аллоҳ ва Унинг расули ғазаб қиладиган ётишдир” дедилар. Термизий ривояти.
Ибн Можа ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда қоринчасига ётиб ухлаётган кишининг олдидан ўтиб, оёқлари билан уни туртдилар ва : “Тур, ўтириб ол, чунки бу ухлаш жаҳаннамий ухлашдир” дедилар. Тиббиёт ҳам бундай уйқунинг зарарларини исботлади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

@Hayotimsan