Get Mystery Box with random crypto!

Йиғламанг синовлар ёғилса хар кун. Йиғламанг дард сизни қийна | HAYOTIMSAN

Йиғламанг синовлар ёғилса хар кун.
Йиғламанг дард сизни қийнаса тинмай.
Йиғланг шаходатсиз тўхтаса забон.
Йиғланг ажал етса-ю кирмаса иймон.

Йиғламанг тўхматлар бошга ёғилса.
Номард откан пайкон нишонга текса.
Йиғланг НАФС дея сотилса виждон.
Йиғланг ажал етса-ю кирмаса иймон.

Йиғламанг севган ёр айласа жафо.
Йиғламанг дунёни тарк этса вафо.
Йиғланг ўғил отани бағрин қилса қон.
Йиғланг ажал етса-ю кирмаса иймон.

Йиғламанг дунёни сув босса буткул.
Йиғламанг шахарлар ёниб бўлса кул.
Йиғланг қабрни чўғ айласа макон.
Йиғланг ажал келса-ю кирмаса иймон.

Йиғламанг бой бериб қўйиб мансабни.
Йиғламанг эй дўстим асранг асабни.
Йиғланг залолатга юз тутса замон.
Йиғланг ажал келса-ю кирмаса иймон.

Йиғланг фахшу зино бўлса хукумрон.
Йиғланг сажда қилиш бўлганда армон.
Йиғланг ишда бош бўлсада шайтон.
Йиғланг ажал келса-ю кирмаса иймон...

#Ибрат

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

@HAYOTIMSAN