Get Mystery Box with random crypto!

САДОҚАТЛИ ЎҒИЛ Бир одамнинг онаси оламдан ўтибди. Ўша пайтда | HAYOTIMSAN BAXTIMSAN

САДОҚАТЛИ ЎҒИЛ

Бир одамнинг онаси оламдан ўтибди. Ўша пайтда эски қабристон тўлиб қолиб, янги кабристонга жой ажратилган экан. Ўша қабристонга биринчи бўлиб шу марҳумани кўйишибди. Шу кундан бошлаб ўғил ўзгариб қолибди ҳеч кимга, ҳатто аёлига хам индамай ҳар куни шом маҳалда уйидан чиқиб кетадиган одат чиқариб олибди. Йигит шомдан кейин чиқиб кетган кўйи саҳар пайтида уйга қайтиб келаркан.
Ҳамма хавотирга тушибди, лекин чора топиша олмабди. Сабаби йигит ҳеч кимга билдирмай чиқиб кетар экан. Орадан икки ой ўтиб шу қишлоқда яна бир одам вафот этиб, янги қабристонга иккинчи бўлиб қўйилибди. Йигит ҳам дафн маросимига чиқибди.
Маййитни дафн қилиб қайтаётганларида маҳалла имоми йигитни чақириб:
- Сиз икки ойдан бери ҳар куни кечаси қаёкка боряпсиз? Отангиз ва яқинлариз сиздан хавотирдалар? – деб сўрабди.
Йигит жавоб берибди:
- Онамни 2 ой олдин шу қабристонга биринчи бўлиб қўйдик. Мен онамнинг ҳаётлик чоғида доимо хизматида бўлганман. Онам янги қабристонда тунда ёлғиз ётмасинлар деб шу ерда, қабр тепасида тонггача тиловат қилиб чиқар эдим. Мана энди онамга ҳамроҳ келди. Кўнглим хотиржам бўлди. Энди тиловатни уйда қилсам ҳам бўлади.

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

@BAXTIMSAN