Get Mystery Box with random crypto!

БАХТЛИ ЯШАШ СИРИ Араб донишмандларидан бири шундай деган экан | HAYOTIMSAN

БАХТЛИ ЯШАШ СИРИ

Араб донишмандларидан бири шундай деган экан:


•  Оила аъзоларингга нисбатан қаҳр ва мулойимлик ўртасида муомала қилиб яшагин!
•  Одамлар билан гоҳ уларга аралашиб, гоҳида улардан узлатга чекиниб яшагин!
•  Биродарларинг билан жиддийлик ва ҳазил орасида яшагин!
•  Шогирдларинг билан виқор ва оддийлик орасида яшагин!
•  Фарзандларинг билан қаттиққўллик ва меҳрибонлик орасида яшагин!
•  Солиҳ ҳокимлар билан улар ҳузурига қатнаш ва улардан узоқ бўлиш орасида яшагин!
•  Қорнинг борасида тўйиш ва очлик орасида муомала қилиб яшагин!
•  Жисминг билан чарчатиш ва дам олдириш орасида яшагин!
•  Ўз нафсинг билан бермаслик ва бериш орасида яшагин!
•  Роббинг билан қўрқув ва умид орасида яшагин! Шунда сен бахтли яшайсан!

"Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан.

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

@HAYOTIMSAN