Get Mystery Box with random crypto!

Эмишки, бир ўрмонда болта пайдо бўлиб, дарахтларга қирғин келт | HAYOTIMSAN

Эмишки, бир ўрмонда болта пайдо бўлиб, дарахтларга қирғин келтирибди. 
Дарахтлар унга қарши чора тополмай, қари Эмандан маслаҳат сўрашибди. "Болта деганларинг
нима ўзи? У нимадан ишланган?" деб сўрабди Эман. "Болта — темирдан ясалган бир матоҳдир", деб жавоб берибдилар. "Ўзи-ку, темир экан, дастасичи? Дастаси ҳам темирданми?" деб сўрабди Эман. "Йўқ, — дебдилар, — дастаси оғочдан, ўзимиздан". 

"Дастаси ўзимиздан бўлса, унга чора йўқ", деган экан Эман.

Тоҳир Малик, "Мурдалар гапирмайдилар" асаридан

Хулоса:
Ўзимиздан чиққан хоинларга даво йўқ!

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

@HAYOTIMSAN