Get Mystery Box with random crypto!

Ота - онага яхшиликнинг фазли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва | HAYOTIMSAN

Ота - онага яхшиликнинг фазли

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салам айтдилар:
- “Ота - онангизга бир марта меҳрибонлик назари билан қарасангиз, битта ҳаж ва битта умра савоби берилади”. Бир саҳоба савол бердилар:
- “Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, агар бир кунда минг марта қарасам - чи?”.
“Аллоҳ таолонинг фазли сенга 1000 та ҳаж ва умра ёзишдан камаймайди”
- деб жавоб бердилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
- “Бир одам келиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўради:
- “Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, мен онамга 30 йилдан бери хизмат қиламан, онам эса менга 3 йил хизмат қилган холос. Ҳақини адо эта олдимми?”.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салам жавоб бердилар:
- “Йўқ, чунки, онанг сенга 3 йил хизмат қилган бўлса - да, ҳар замон сенинг ўлиб қолмаслигинг умидида хизмат қилган, бу хизматдан у малолланмаган, сенинг эса қалбингда бу хизматлардан қачон қутуларкинман, деган фикр туради”.
Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салам айтадилар:
- “Ота-она ҳақига фарзанд дуосини тўхтатса, Аллоҳ унинг ризқини камайтираверади”.

#Ибрат

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

@HAYOTIMSAN