Get Mystery Box with random crypto!

ЁСИН СУРАСИДАГИ ХИСЛАТЛИ ДУО Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва | HAYOTIMSAN

ЁСИН СУРАСИДАГИ ХИСЛАТЛИ ДУО

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деб марҳамат қиладилар: «Чиндан ҳам, ҳар бир нарсанинг қалби бор. Қуръоннинг қалби Ёсин сурасидир. Ким Ёсин сурасини ўқиса, Аллоҳ таоло унинг қироати учун Қуръони Каримни ўн марта ўқиганлик савобини ёзади» (Имом Термизий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Бир ҳожати бор киши Ёсин сурасини ўқиб ҳожатини сўраса, ҳожати раво бўлади (иншааллоҳ)» (Абу Шайх Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

«Шифо оятлари ва маъсур дуолар» китобидан.

#Тарқатинг

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

@HAYOTIMSAN