Get Mystery Box with random crypto!

1. Ёши катта аёлларга уйланиш – СУННАТ. 2. Ажрашган аёлларга | HAYOTIMSAN

1. Ёши катта аёлларга уйланиш – СУННАТ.
2. Ажрашган аёлларга уйланиш – СУННАТ.
3. Бева аёлларга уйланиш – СУННАТ.
4. Аёлига уй ишларида, яъни таом тайёрлаш, тозалаш, ювиш ишларида ёрдамлашиш – СУННАТ.
5. Севгингизнинг ифодаси ўлароқ ўз қўлингиз билан аёлингизнинг оғзига бирор егулик солишингиз – СУННАТ.
6. Аёлингизга бўлган муҳаббатингизни, миннатдорчилик ва эҳтиромингизни оғзаки билдиришингиз – СУННАТ.
7. Унинг хатоларини кечириш – СУННАТ.
8. Ўз аёли учун ёқимли кўринишга ҳаракат қилиш – СУННАТ.
9. Аёлининг ҳис-туйғулари билан қизиқиб, муҳтож бўлганда унга таскин бериш – СУННАТ.
10. Ўз аёли билан ўйнаш, биргаликда вақтичоғлик қилиш – СУННАТ (мусобақалашиш, ҳикоялар айтиб бериш, бахтли онларни баҳам кўриш ва ҳ.к.).
11. Аёлингизнинг тиззасига бош қўйиб, ёнбошлаб дам олиш – СУННАТ.
12. Аёлини гўзал исмлар билан чақириш – СУННАТ.
13. Хусусий масалаларни оиланинг бошқа аъзолари ёки дўстларга ошкор қилмаслик – СУННАТ.
14. Аёлингизнинг ота-онасини яхши кўриш ва ҳурмат қилиш – СУННАТ.

#Тавсия

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

@HAYOTIMSAN