Get Mystery Box with random crypto!

Камтар бўлсанг - майса каби босарлар, Манман бўлсанг - малома | HAYOTIMSAN

Камтар бўлсанг - майса каби босарлар,
Манман бўлсанг - маломат-ла осарлар.

Оқил бўлсанг - биров яқин олмагай,
Жоҳил бўлсанг - биров назар солмагай.

Яшнар бўлсанг - қақшатарлар ҳолсизлаб,
Қақшар бўлсанг - қолдирарлар ёлғизлаб.

Тозадурсан - чаплайдилар йўқ киринг,
Айбинг бўлса - гаплайдилар бор сиринг.

Яхши бўлсанг - насибангдир киноя,
Ёмон бўлсанг - Аллоҳ сенга кифоя!

Не кўйларга солса ҳамки бу тақдир,
Ким бўлсам ҳам ўзимдирман - бу ҳақдир!

Хулоса: Барчамизни қўлимиз меҳнатда, қалбимиз Аллохда бўлсин илохим.

#Тафаккур

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

@HAYOTIMSAN