Get Mystery Box with random crypto!

– Аллоҳнинг телефони борми? Бор бўлса, рақами нечи, биласизми? | HAYOTIMSAN

– Аллоҳнинг телефони борми? Бор бўлса, рақами нечи, биласизми? – деб, бир куни Шайх ҳазратларидан сўрашибди.
– Ҳа, бор, – деб жавоб қилибдилар Шайх.
– Рақамини биласизми?
– Ҳа, биламан. Ёзиб олинг. 2 2 4 4 2 4 3 2 4 2 3, – деб жавоб қилибдилар.
– Ия бу қанақа рақам бўлди?!
– 2 ракат Бомдоднинг суннати, 2 ракат фарзи, 4 ракат Пешиннинг суннати, 4 ракат фарзи, 2 ракат суннати, 4 ракат Асрнинг фарзи, 3 ракат Шомнинг фарзи, 2 ракат суннати, 4 ракат Хуфтоннинг фарзи, 2 ракат суннати, 3 ракат Витр. Шуни “теринг”, албатта, “кўтаради”! – деган эканлар.

ХУЛОСА: Аллоҳга "қўнғироқ" қилиб туришда собит бўлмоқ барчамизга насиб этсин!

#Мулоҳаза

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

@HAYOTIMSAN