Get Mystery Box with random crypto!

Муаллимлардан бири бу расмга шундай изоҳ ёзибди: «Қаҳвахонал | HAYOTIMSAN

Муаллимлардан бири бу расмга шундай изоҳ ёзибди:

«Қаҳвахоналардан бирида пулини тўламоқчи бўлиб турсам, ўзим ўқитган, олийжаноб, сахий инсоннинг мана бу мактубини топиб олдим:

«Барча насиҳатларингизни тинглаб, қўлингизда етишиб чиққан бир талаба томонидан пул тўлаб қўйилди. Ҳозирда мен бир филиалда менеджерман. Алҳамдулиллаҳ».

Қаранг, талаба салфеткага ёзиб кетибди, аммо исмини ёзмабди. Эҳсон махфий бўлгани маъқул.

Устоз қанчалик хурсанд бўлди экан.

Аллоҳ таоло бизга мактабда, мадрасада, маъҳадда таълим берган ва ҳозир ҳам насиҳатларини аямаётган устозларимизни паноҳида асрасин, хизматларини қилиб, дуоларини олишни барчамизга насиб этсин, вафот этганларини раҳматига олсин!

Янада кўпроқ
http://telegram.me/joinchat/C7wFAD6UR0m0dAHA7pyqlw