Get Mystery Box with random crypto!

Форсларнинг бир подшоҳи бор эди. Бир куни сарой ошпази таомлар | hayotformulasi

Форсларнинг бир подшоҳи бор эди. Бир куни сарой ошпази таомларни олиб келди ва унинг олдига қўймоқчи бўлди. Шунда таомдан бир томчи тўкилиб подшоҳнинг дастурхони доғ бўлиб қолди. Подшоҳ ғазабланиб юзини бурди. Унда ошпазни ўлимга ҳукм қилиш шашти бор эди. Шу вақт ошпаз таомни товоғи билан кўтариб дастурхонга улоқтирди, дастурхон қолиб подшоҳнинг кийимларига ҳам тўкиб ташлади. Подшоҳ ундан "Бир томчи таом тўкилгани учун бошингга нима ишлар тушишини била туриб нега бунчаликка бординг?" деди. Ошпаз подшоҳга "Одамлар сиз ҳақингизда узоқ йиллар садоқат ва ҳурмат билан хизмат қилган ходимини қўли қимирлаб кетиб қилган биргина хатоси туфайли ўлдириб юборибди, деб гап тарқатишларидан уялдим. Одамлар сизни бу ҳукмингизни тўғри тушунишлари ва маъзур санашлари учун каттароқ айб қилишга ҳаракат қилдим" деб жавоб берди.. Подшоҳ бу сўзларни эшитиб ғазабдан тушди ва ошпазга инъомлар ҳадя қилди.

Узоқ йиллар қурилган вафо ва садоқатни биргина хато билан бузиб юборманг.
Майда ишларга эътибор қаратиш майда одамларнинг иши..
Ўзингизнинг шаънингизга муносиб ишларни қилинг.


@hayotformulasi