Get Mystery Box with random crypto!

Бир кўнгил истайман кўнглимдай бўлсин, Баҳордай соғинай адолар | ХАЁТ ФАЛСАФАСИ ™

Бир кўнгил истайман кўнглимдай бўлсин,
Баҳордай соғинай адоларини.
Кўнглимдай йиғласин, кўнглимдай кулсин,
Кечириб яшайин хатоларини.

Амир Худойберди
┈┈┈•❈

ОДАМЛАРГА ЯХШИЛИК  ТИЛАНГ !
Агар ҳаёт сизга ижобий қарашини истасангиз, атрофдагиларга яхшилик тилашни ўрганинг ва одамлар шаънига доимо дуода бўлинг.

Дуо қилиш қадимги, афсуски,   ҳозирда кам қўлланилаётган одатларимиз қаторига кириб қоляпти.Олдинлари йўлга чиқиш олдидан оиладагилари ва дўстлари  дуо қилишган.Айниқса, ота -она дуоси улуғ  ҳисобланган.

Бу одат кимгадир эскирган кўриниши, кимгадир диний тушунчани англатиши мумкиндир.Лекин бунда катта маъно бор. Агар олам энергиядан иборат бўлса, бизнинг дуоларимиз  ҳам қанақадир қувват заҳираси бўлиши мумкин. Шунинг учун, йўлингизда учраган ҳар бир  одамга энг яхши тилакларингизни билдиринг. Унга қувонч, бахт -саодат  ва соғлик тиланг. Ҳаёти давомида кўп бахтли кунларни тилаб, дуо қилинг.

Сизнинг ўзгаларга қилган яхши тилакларингиз, албатта, сизга ҳам қайтишини унутманг.