Get Mystery Box with random crypto!

Тасбеҳ намози Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади | H A Y O T | ✨🫀

Тасбеҳ намози

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аббос ибн Абдулмутталибга шундай дедилар: «Эй Аббос! Эй амакигинам! Сенга ато этайми? Сенга инъом қилайми? Сенга лутф кўрсатайми? Сени ўнта хислатли қилиб қўяйми? Сен ўшаларни қилсанг, Аллоҳ сенинг гуноҳингни – аввалгисию охиргисини, қадимгисию янгисини, хатосию қасдданини, кичигию каттасини, махфийсинию ошкорини мағфират қилади. Ўша ўн хислат – тўрт ракъат намоз ўқишдир. Ҳар ракъатда Фотиҳани ва бир сурани ўқийсан. Биринчи ракъатда қироатдан кейин, тик турган ҳолингда: «Субҳааналлоҳ, вал­ҳамду лиллааҳ, ва лаа илааҳа иллалоҳ, валлоҳу акбар» деб ўн беш марта айтасан. Сўнг рукуъ қиласан ва рукуъда турган ҳолингда шуни яна ўн марта айтасан. Сўнгра бошингни рукуъдан кўтариб, шуни яна ўн марта айтасан. Кейин саждага йиқиласан ва сажда қилган ҳолингда шуни яна ўн марта айтасан. Сўнг бошингни саждадан кўтариб, шуни яна ўн марта айтасан. Кейин сажда қилиб, шуни яна ўн марта айтасан. Сўнг бошингни кўтариб (ўтириб), шуни яна ўн марта айтасан. Ана шу бир ракъатда етмиш бештадир. Тўрт ракъатда ҳам шундай қиласан. Агар бу намозни ҳар куни ўқий олсанг, шундай қил. (Ҳар куни шундай) қила олмасанг, ҳар жумада бир марта ўқи. Агар уни ҳам қила олмасанг, ҳар ойда бир марта ўқи. Агар буни ҳам қила олмасанг, ҳар йили бир марта ўқи. Агар уни ҳам қила олмасанг, умрингда бир марта ўқи».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Биринчи ракъатда

қироатдан кейин, тик турган ҳолда: «Субҳааналлоҳ, вал­ҳамду лиллааҳ, ва лаа илааҳа иллалоҳ, валлоҳу акбар» деб 15 марта айтилади.

Сўнг рукуъ қилиб, рукуъда турган ҳолда шуни яна 15 марта айтилади.

Сўнгра бошни рукуъдан кўтариб, тик турган ҳолда шуни яна 15 марта айтади.

Кейин саждага боради ва сажда қилган ҳолда шуни яна 15 марта айтади.

Сўнг бошни саждадан кўтариб қаъдада ўтирган ҳолда шуни яна 15 марта айтади.

Кейин яна сажда қилиб, сажда қилган ҳолда шуни яна 15 марта айтади.

Сўнг бошини саждадан кўтариб, қаъдада ўтирган ҳолда, шуни яна 15 марта айтади.

Ана шу бир ракъатда 75 та бўлади. Тўрт ракъатда ҳам шундай қила яъни 300 та бўлади.

Яқинларингизга ҳам улашиб қўйинг

@Muhammadbashirr