2023-03-14 19:31:51
ДУНЁБаҳслашма у билан, ҳисоблашсанг ютасан,
Ўзининг билганидан қолмайдиган ўр, дунё.
Ўзинг учун югур, ел, йўқса нима кутасан?!
Гар яшашни билмасанг, пешонангда шўр дунё.
Унда ғолиб бўлмагай, шундай кураш майдони,
Керилганнинг танобин тортиб қўяр зўр – дунё.
Кулсанг кулар қўшилиб, сендан баланд хандони,
Қовоқ солма, оҳ чексанг, оҳларингга жўр дунё.
Унда бари мужассам, не изласанг топасан,
Яхшига ҳам, ёмонга бирдек тўла, мўл дунё.
Боқсанг хира дил билан, ундан доим хафасан,
Кўнгли тиниқ бўлганга, гулга тўла йўл дунё.
Ўзаман деб билганни қолдиради чангида,
Мудом отин қамчилаб, эмас содда, гўл дунё.
Нурга белан, покланиб, юз очиб тур янгидан,
Ариб ёмон феъллардан, яхшиларга тўл, дунё! Озода ҲАБИБУЛЛАЕВА
Kanalga obuna boʻling
┅অঠই ইঠঅ┅
https://t.me/hayot_falsafasidan
┅অঠই ইঠঅ┅
1.2K views16:31