Get Mystery Box with random crypto!

★★★★ Пулинг бўлса чангалда пишар шўрванг, кўнгил тўқ, Қаҳрато | ✍︎HAYOT FALSAFASIDAN(𝑶𝒓𝒈𝒊𝒏𝒂𝒍)

★★★★

Пулинг бўлса чангалда пишар шўрванг, кўнгил тўқ,
Қаҳратонда қор ёнар, ёзда офтоб урмайди.
Муаммомас ҳеч нарса, ҳеч нимадан ғаминг йўқ,
Эъзоздасан, устингдан биров ғинг деб кулмайди.

Бозор тўла адолат, лафз-у ишонч, ғурур, ор,
Тўласанг бас ҳақини, ишинг битмай турмайди.
Пули йўққа ер қаттиқ, осмон узоқ, дунё тор,
Фарёдини ўзидан бошқа билиб-билмайди.

Мойлаб қўйсанг оғзини, барча қозон ёпилар,
Қийшиқ бўлса ҳам кўзинг, биров юзин бурмайди.
Камбағалга осонмас, ҳар қаерда қопилар,
Туядан баланд итлар, пули борга ҳурмайди.

Ўзингники буюрсин, бошқасига қайрилма,
Нафсқозонинг кенг бўлса, қанча ема, тўлмайди.
Майли бой бўл ҳар қанча, лек иймондан айрилма,
Қиёматда масаланг пул билан ҳал бўлмайди.

Озода ҲАБИБУЛЛАЕВА


Kanalga obuna boʻling

┅অঠই ইঠঅ┅
      https://t.me/hayot_falsafasidan
┅অঠই ইঠঅ┅