Get Mystery Box with random crypto!

Дунёда байрамлар тўлиб ётибди, Уларнинг асли чўпчак ё эртак, Б | 𝙇𝙞𝙛𝙚 𝙢𝙤𝙩𝙞𝙫𝙖𝙩𝙞𝙤𝙣

Дунёда байрамлар тўлиб ётибди,
Уларнинг асли чўпчак ё эртак,
Бугун ҳатто қуёш гўзал отибди,
Ҳайит байрамингиз бўлсин муборак!

Гуллар билан тўлиб тошганда сахро,
Чўлда гуллаган энг гўзал чечак,
Иймон лаззатидан олингиз баҳра,
Ҳайит байрамингиз бўлсин муборак!

Шафақнинг қўйнига яширинган оқ,
Гўзал тонг отди деб бергандек дарак,
Буюк эътиқодни рамзи ўлароқ,
Ҳайит байрамингиз бўлсин муборак!

Дунёда муҳаббатин ўзига жо айлаган,
Ойнинг юзин ёпар эҳтимол этак,
Расулуллоҳ севиб байрам айлаган,
Ҳайит байрамингиз бўлсин муборак!

Куфру, ширк, маъсият, бўхтону ғийбат,
Исломсиз йўлкага сочганда печак,
Мўмин биродарим тилагим фақат,
Ҳайит байрамингиз бўлсин муборак!

Hayotiy hikoyalar