Get Mystery Box with random crypto!

Бир куни тунда уйқунг қочиб кетиб, уйғонасан. Хаёлингга аллане | HAYOT BAXT OMAD

Бир куни тунда уйқунг қочиб кетиб, уйғонасан. Хаёлингга алланечук олислаб бораётган болалик хотиралари келади. Миянгнинг қайсидир бурчагида чанг босиб ётган чизгилар беихтиёр кўзингга ёш олиб келади.

Ўрнингдан туриб, эски фотоальбомни титкилай бошлайсан ва ундан ғарибгина лавҳаларни топасан. Мана шу ғарибгина лавҳалар ҳозирги ҳашамат ҳаётингдан қадрлироқ бўлади. Чунки унда беғуборлик мужассамдир. Сен шундагина беғуборликнинг қадрини англаб етасан.

Суратларинг орасидан эрта хазон бўлган дўстингни ҳам кўриб қоласан ва умрнинг нақадар бевафолигини, одамнинг одамга нақадар ғаниматлигини англаб етасан.

Ҳаммадан яшириб юрган биринчи муҳаббатингнинг ғижимланган суратига боқиб, усиз ҳам яшай олишинг мумкинлигини тушуниб етасан. Зеро, қачонлардир сен усиз ҳаётни тасаввур қила олмас эдинг.

Ҳа, болалик хотиралари ана шундай аламли ва ана шундай лаззатли.

Мана, ҳозир ҳам ёғиб турган куз ёмғирини эшитиб турибману, кўзларимдан қайноқ хотиралар кўз ёши қуйилмоқда. Aслида, дунё шундай ўткинчилиги билан ширин бўлса керак. Зеро, биз учун боқийликнинг қадри қолмаган бўлар эди.

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

@HAYOT_BAXT_OMAD