Get Mystery Box with random crypto!

Дунёнинг асли: Абу Ҳурайра ҳикоя қилади: “Расулуллоҳ соллалло | HAYOT BAXT OMAD

Дунёнинг асли:

Абу Ҳурайра ҳикоя қилади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга дедиларки:
– Эй Абу Ҳурайра, дунёни ипидан игнасигача сенга кўрсатайми? Мен:
- “Ҳа, кўрсатинг, эй Расулуллоҳ” – дедим. Қўлимдан тутдилар-да, Мадинанинг дараларидан бирига етаклаб бордилар. У ерда: инсоннинг бош суяклари, ичак-чавоқлари, латтага айланган бўз парчалари ва чириган суяклар уюлиб ётган бир ахлат тепа бор эди. Аллоҳ Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- “Эй Абу Ҳурайра, бу бош суяклар ҳам сизлар каби тирик эдилар, орзу-ҳаваслари ҳам сизларникига ўхшарди. Бугун эса улар терисиз бир суяк, холос. Кейинроқ булар ҳам чириб, тупроқ ҳолига келади. Анави ичак-чавоқлар қандай топсалар топиб (ҳаром-ҳариш), меъдаларни тўлатиб еган-ичгандилар. Анави эски латта, бўз парчалари улар кийган либослар эди. Энди уларни бу ерда шамоллар ўйнаётир. Бу суяклар эса, улар фойдаланган ҳайвонларнинг суякларидир. Ким бу дунё дардида йиғламоқчи бўлса, йиғлайверсин!» Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу сўзларидан кейин йиғимизнинг кети узилмади, борган сари кучаяверди”.

#Мулоҳаза

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

@HAYOT_BAXT_OMAD