Get Mystery Box with random crypto!

АЁЛЛАРИМИЗНИНГ ДИЛДАГИ ЯШИРИН СЎЗЛАРИ...... Керак эмас менга | HAYOT BAXT OMAD

АЁЛЛАРИМИЗНИНГ ДИЛДАГИ ЯШИРИН СЎЗЛАРИ......

Керак эмас менга баланд қасрингиз.
Шинамгина кулба қуринг дадаси.
Бунчалар ҳам таранг бўлса феълингиз
Хаётда сал кенгроқ бўлинг дадаси.

Тутманг менга майли хумо қушини.
Қайсарман лек аста кўнинг дадаси.
Чия бўри қайраб турар тишини.
Мен учун арслоним бўлинг дадаси.

Сароблардан тилло тахтга интилмам.
Хаммадан бахтлироқ қилинг дадаси.
Сиз борсиз ўзимни ожиза билмам.
Ёнимда поспоним бўлинг дадаси.

Яхши нийятлар ила фарзанд ўстирдик.
Дабдабали тўйлар қилинг дадаси.
Умримиз ярмини яшаб ҳам қўйдик.
Шу ёшдан кўпини кўринг дадаси.

Эл юртнинг олдида тотув яшайлик.
Дўсту ёрон хавас қилсин дадаси.
Сиз чолу мен кампир қўша қарийлик.
Нийятлар ижобад бўлсин дадаси.

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

@HAYOT_BAXT_OMAD