Get Mystery Box with random crypto!

Кечаси баланд қояли денгиз бўйида айланиб юрган киши тош тўлди | HAYOT BAXT OMAD

Кечаси баланд қояли денгиз бўйида айланиб юрган киши тош тўлдирилган қопга урилиб кетди, қопни очиб тошлардан бирини сувга отган эди, чиққан товуш завқлантириб яна бирини отди, шу зайлда тонг ёришгунча сувга тош отиш билан машғул бўлди, атроф ёришиб битта тош қолганда тошга қараса у тош эмас гавҳар экан, демак кечаси билан гавҳарларни тубсиз чуқурга отибманда, деб надоматда қолибди.

Аслида ҳар бир кунимиз мана шу гавҳарга ўхшайди. Ундан унумли фойдаланиб, юксак натижаларга эришиш ҳам ёки шунчаки тубсизликка улоқтириш ҳам ўзимизнинг қўлимизда! Ҳар сониянгизни қадрланг. Уни беҳуда ишларга сарфламанг!

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

@HAYOT_BAXT_OMAD