Get Mystery Box with random crypto!

ҒАРОЙИБ МУСОБАҚА   Ҳиндистонлик Қосим Нонутавий деган олим зо | HAYOT BAXT OMAD

ҒАРОЙИБ МУСОБАҚА

  Ҳиндистонлик Қосим Нонутавий деган олим зотнинг ҳузурига бир роҳиб келиб:
– Мен сиз билан мусобақа қилмоқчиман, – деди.
– Хўш, нима бўйича мусобақа қиламиз?
– Кўп овқат ейиш бўйича.
– Сен унда мен каби одам билан эмас, сигир ёки фил билан мусобақа қила қол. Кўп ейишда улар сени ортда қолдиришади. Кел, ундан кўра овқат емасдан ким кўп туришдан мусобақа киламиз.
  Роҳиб рози бўлибди. Иккисини иккита хонага қамаб, устидан қулфлаб қўйибдилар. Уч кундан сўнг очиб қарасалар, роҳиб ўлиб қолган экан. Олимнинг хонасини очса, у тирик. Демак, инсонга хос ҳақиқий мусобака очликка сабр қилиш, нафсни жиловлаш экан.
  Ибрат: инсон дунёда ейиш учун яшамайди, балки яшаш учун ейди. Шу ҳақиқатни унутмаганлар хайрли ишларни қилишга ўзларида вақт ва имконият топадилар.

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

@HAYOT_BAXT_OMAD