Get Mystery Box with random crypto!

Ашуро куни рўзаси ҳақида •┈┈• ❀ ❀ •┈┈• Ашуро куни рўзас | 🕌Ҳаятулислам🕌

Ашуро куни рўзаси ҳақида

•┈┈• ❀ ❀ •┈┈•

Ашуро куни рўзаси Муҳаррам ойининг ўнинчи санасига тўғри келади. Шунинг учун ҳам Ашуро яъни араб тилида (عشر ) 10 рақами деган маънони англатади
Ибн Аббосдан ривоят қилинган ҳадисда айтилади:
“Расулуллоh ﷺ Мадинага қайтиб келганларида яҳудийларни учратдилар. Яҳудийлар ашуро куни рўза тутар эдилар. Улардан нима сабабдан рўза тутишлари сўралди.
Яҳудийлар жавоб бердилар – Шу кунда Аллоh Мусо عليه السلام ва бани Исроилни фиръавндан сақлади, шунинг учун биз Мусо عليه السلامни улуғлаш мақсадида рўза тутамиз.
 Расулуллоhﷺ шундай дедилар:
قال سيدنا محمد عليه الصلاة والسلام "نحن أولى منهم بموسى"
Маъноси: "Биз Мусо عليه السلامни улуғлашга яҳудийлардан ҳақлироқмиз.”

Шундан сўнг ашуро кунининг рўзасини тутишликни мустаҳаб қилдилар.

•┈┈• ❀ ❀ •┈┈•

Ашуро куни содир бўлган воқеалардан:

•┈┈• ❀ ❀ •┈┈•

• Бу кунда Аллоh Мусо عليه السلامни ва уларнинг умматини фиръавн ва унинг қўшнидан сақлади.

• Ушбу кунда Аллоh Нуҳ عليه السلام ва уларнинг иймон келтирган 80 нафар умматини сув тошқинидан сақлайди ва уларнинг кемаларини ҳозирги Ироқ ҳудудидаги ал--Жудй тоғига келиб тўхтайди.

• Ашуро кунида Аллоh Иброҳим عليه السلامни ан-Намруд исмли подшоҳ қурдирган катта оловдан муҳофаза қилди.

• Расулуллоh ﷺнинг набиралари бўлмиш ал-Ҳусайн رضي الله عنه Карбала деб номланган жойда азобли ўлим топиб шаҳид бўладилар. Бу ҳам ашуро кунида содир бўлган.

• Ушбу кунда Юнус عليه السلام Аллоhнинг иродаси билан катта балиқнинг/ китнинг қорнидан чиқиб паноҳ топадилар.

•┈┈• ❀ ❀ •┈┈•

Азиз мусулмонлар ҳижрий йилнинг биринчи ойи бўлмиш Муҳаррам ойининг 10-санаси яъни ашуро кунида рўза тутишлик суннат ҳисобланади. Шу билан бирга Муҳаррам ойининг 9-санасида ҳам рўза тутиш суннатдир. Бу ҳақда имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Расулуллоh ﷺ шундай дедилар:
"لئن بقيت إلى قابل لأصومن التاسع"
رواه مسلم
Маъноси: Агар кейинги йил Муҳаррам ойигача ҳаёт бўлсам 9-куни ҳам рўза тутаман."

Шундай экан 9 ва 10-саналарда рўза тутишлик суннатдир. Агар инсон шунга қўшимча 9,10,11-саналарда ҳам кетма кет рўза тутса, ой кузатувида хато бўлган бўлса ҳам бу уч куннинг бирида шубҳасиз ашуро кунида рўза тутган бўлади.

Шаръий кузатувларга кўра Ашуро куни 8 августга тўғри келади.

•┈┈• ❀ ❀ •┈┈•

Пайғамбар меросини излаганлар учун Ҳаятулислам диний дарслар канали.

Каналга аъзо бўлиш учун
https://t.me/hayatulislam8