Get Mystery Box with random crypto!

Роббимизга чексиз ҳамдлар бўлсин. Пайғамбаримизга ва У зотнинг | 🕌Ҳаятулислам🕌

Роббимизга чексиз ҳамдлар бўлсин. Пайғамбаримизга ва У зотнинг саҳобаларига, оилаларига салавот-у саломлар бўлсин.

•┈┈• ❀ ❀ •┈┈•

Кириб келган ҳижрий янги йил бизларга оламларнинг Саййиди бўлган Муҳаммад ﷺнинг буюк ҳижратларини эслатади.
Расулуллоh ﷺнинг даъватлари ўз қизини тириклай кўмадиган қавмнинг орасида бошланди. Пайғамбаримиз ﷺ у инсонларни нафақат ўз қизини қатл қилишдан балки бутларга сиғинишдан ҳам қутқардилар. Сўнг бир бирларига раҳимли бўлиб, қалбларида Пайғамбаримиз ﷺга муҳаббат уйғонди. Шунингдек, Расулуллоh ﷺ келишлари билан ер юзига нур таралди, зулм ёруғликга, бахтсизлик бахтиёрликга, ширк иймонга, адоват дўстликга, шафқатсизлик меҳрга айланди.
Мусулмон киши бу буюк ҳижрат дунё мамлакатларида ҳақиқат ва адолатни ёйишда жуда катта аҳамиятга эга эканлигини эслаб, фахр билан ёдга олиши керак.

•┈┈• ❀ ❀ •┈┈•

Пайғамбар меросини излаганлар учун Ҳаятулислам диний дарслар канали.

Каналга аъзо бўлиш учун
https://t.me/hayatulislam8