Get Mystery Box with random crypto!

Ob-Havo Ma'lumoti (tezkor)

Telegram kanalining logotibi havo_ob — Ob-Havo Ma'lumoti (tezkor) O
Telegram kanalining logotibi havo_ob — Ob-Havo Ma'lumoti (tezkor)
Kanal manzili: @havo_ob
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.89K
Kanalning ta’rifi

Obhavo.com saytining rasmiy telegram kanaliga hush kelibsiz.
❗️ Haftalik ma'lumot👉 obhavo.com
Admin:
📩 @JustTimberlake

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-03-23 18:46:01
Ҳозирги ва 18-20 март кунлари ўтган совуқ ҳаво оқимлари натижасида дарахтларни совуқ урмади.

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги бош мутахасисига кўра, республиканинг ҳеч бир вилоятида совуқ ва ёмғир-қорли ҳаво дарахтларни совуқ уришига олиб келмаган, фақат гулларда чангланиш суст кетмоқда.

Кўп ёғинлар сабзавотларда илдиз чиришни келтириб чиқаради. Токзорчилик йўналишида кўчат илдизларига ушбу кўп ёғинлар жуда фойдали бўлмоқда.

Юқоридаги агентлик мутахасиси республикада совуқ ҳавонинг дов-дарахтларга таъсирини ўрганувчи штаб хулосасини асослаб, республиканинг барча вилоятларидаги дарахтлар, хусусан, уларнинг мева ва гулларида совуқ урмади деган хулосага келяпти, қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳам бу хабарни тасдиқлайдими?

#Богдорчилик

Каналга обуна бўлинг: @havo_ob
6.8K views15:46
Ochish/sharhlash
2022-03-23 15:25:07
Навоий, Самарқанд, Жиззах, Тошкент вилоятининг кўплаб ҳудудларида қор ёғмоқда.

Ижтимоий тармоқлардаги «кайфият»га кўра, жойларда қор ёғишининг интенсивлилиги (халқ тилида лайлак қор атамаси) асосан, Навоий вилояти Нурота, Самарқанд вилоятининг Қўшробод туманлари ва Тошкент вилоятининг кўплаб туманларида ёғаётгани айтилмоқда.

Кўплаб тармоқлар ушбу ҳодисага «қишда ёғмаган қор баҳорда ёғмоқда» дея сарлавҳалар қўйишмоқда.

Олдинроқ, 23-24 март кунлари жойларда ёғаётган ёмғирлар қорга айланиши тўғрисида прогноз хабар бергандик.

Дарвоқе, бу қорли ҳаволар кетидан кун ёки тун кескин совиб кетмайди. Чунки, ортидан яна нам ва бироз илиқ ҳаволар кириб келмоқда.

Каналга обуна бўлинг: @havo_ob
6.2K views12:25
Ochish/sharhlash
2022-03-22 00:33:23
Антарктида шарқида ақлбовар қилмас иссиқ ҳаво кузатилмоқда.

Сўнги кунларда Антарктида шарқида ғайриоддий иссиқ ҳаво кузатилмоқда. «Атмосфера дарёлари» деб аталмиш оқим одам яшамайдиган кимсасиз муз маконига иссиқ ва ўта нам ҳавони олиб борди.

Денгиз сатҳидан 3250 метр юқориликдаги «Dome C» масофадан бошқариладиган метеорологик сатнция март ойида кузатиладиган иқлимий меъёр ҳароратдан нақд 40 даража юқори кўрсатгични кўрсатмоқда. -10,1 даража совуқ ҳарорат. Бу кўрсатгич Антарктида қитъаси учун олдинги меъёрдан нақд 20 даража юқори бўлган рекорд кўрсатгични тенг икки бабобарга янгилаб қўйди.

«Ушбу воқеа рекордлар китобини ва Антарктида нима бўлиши мумкинлиги ҳақида тахминларимизни қайтадан ёзмоқда. Бу шунчаки ақлбовар қилмайдиган воқеами ёки келажакдаги воқеаликларнинг дастлабги сигналими? Ҳозир ҳеч ким билмайди». - деб ёзади Беркелей Еридаги бош олим доктор Роберд Роуд ўз твиттердаги саҳифасида.

Каналга обуна бўлинг: @havo_ob
6.9K views21:33
Ochish/sharhlash
2022-03-17 16:32:43 Ҳозирда март ойида кузатилган ёғингарчиликлар олдинлари худди шу даврда бўлмаган.

Ўзгидрометга кўра, 2003, 2012 ва 2021 йил март ойларида кўп ёғингарчиликлар кузатилган. Аммо, ушбу йилдаги каби кўп эмас. Тошкент шаҳрида ҳозирнинг ўзида ёғиннинг ойлик меъёрдан 2 баробар кўп ёғиши кузатилди.

Ёғингарчиликларнинг ёғиши 6 март кунларидан бошланган. Кескин жадал, сурункали ёғинлар эса 11-15 март кунлари кузатилди. Бу кунлари бир суткани ўзида ёғинлар 25-40 мм, баъзи тоғли ҳудудларда 50-60 мм миқдорда кузатилган.

Иқлимшунос олимларнингфикрича, минтақада глобал иқлим ўзгариши ёғингарчилик кўпайишига олиб келмайди. Бироқ, улар экстремал об-ҳаво ҳодисаларининг кўпайишига, шу жумладан, аномал қуруқ ёки аномал нам даврларнинг такрорлийлиги кўпайишига олиб келади. Жорий йилнинг март ойи бунинг ёрқин тасдиғидир - дея қўшимча қилинган хабарда.

Каналга обуна бўлинг: @havo_ob
10.9K views13:32
Ochish/sharhlash
2022-03-16 15:57:04
18 март кунидаги вазият.

Антициклон чекка қисмининг минтақага кириб келишини узоқ кутдик. Антициклон маркази охирги 5-7 кунликда шу қадар ҳаракатсиз «жонсиз» бўлдики, антициклоннинг жануби-шарқий чекка қисмида тинимсиз жанубдан циклонлар серияси Ўзбекистонга кириб келиши учун вазият юзага келди.

Одатда, апрел-май ойларида фаоллашадиган жанубий циклонлар энди мавсумга хос бўлмаган юқори намликка эга март ойида ривожланди. Эҳтимолий, яқин ўтмишда март ойида бу қадар кўп ёғин ёғмаган.

Антициклон маркази узоқ муддат Россиянинг ғарби Украина устида муаллақ ҳаракатсиз туриши келаётган совуқ оқимни энди кучайтириб беради. Бу совуқ оқим олдиндан Сурхондарё вилояти жануби ва Фарғона водий вилояти маркази ҳамда ғарбида кучли ғарбий шамоллар келтирган. Бу сафаргиси яъни 18 март кунидаги янада кучли бўлиши мумкин. Ўзгидромет ҳам шу куни водий вилоятлари ва Сурхондарёда шамол кучи 22-27 м/с тезликда эсишини огоҳлантирган.

Каналга обуна бўлинг: @havo_ob
10.6K views12:57
Ochish/sharhlash
2022-03-16 12:00:57
Тошкент шаҳридаги Nest One биноси.

Бинонинг 100 метр юқори қисми кўринмаяпти.

Демак, булут пастки чегараси пойтахтда Ердан 100 метр юқорида.

Каналга обуна бўлинг: @havo_ob
7.9K views09:00
Ochish/sharhlash
2022-03-15 09:01:59
18-19 март куни совуқ нам ҳаво оқими ортидан антициклоннинг кириб келиши.

Россиянинг деярли барча ҳудудларида совуқ антициклонлар кузатилмоқда. Кўплаб ҳудудларда шу кун учун рекорд совуқ қийматлар янгиланди. Шу келаётган 4-5 кунликда Россия шарқи ва Урал-Волгабўйи ҳудудларида ҳам аномал совуқлар қайд этилади.

14-17 март Казгидромет ҳам шу антициклон таъсирида Қозоғистон шимоли-ғарбида ҳаво ҳарорати минимумлари -17 -28 даражагача совуқ бўлишини прогноз қилмоқда.

Антициклон чет қисми келаётган дам олиш кунлари Ўзбекистон об-ҳавосини белгилайди. Бир мунча совуқ, жуда катта ҳудудларда ёғингарчиликсиз кун бўлади. Айнан шу антициклон охирги пайтларда жанубдан тинмай ривожланаётган ёмғирли жанубий циклонлар фаоллигига «чек қўяди».

Юқори эҳтимол, келаётган март ойининг учунчи ўн кунлиги ёғингарчиликларсиз ўтиши мумкин.

Кўк ранг билан чегараланган синоптик жараёнлар антициклон турлари ҳисобланади

Каналга обуна бўлинг: @havo_ob
8.4K views06:01
Ochish/sharhlash
2022-03-14 21:04:58 ОГОҲЛАНТИРИШ ХАБАРИ.

Ўзгидромет 15-18 март кунлари «Қамчиқ» довонидан кесиб ўтувчи тоғли "Тошкент-Ўш" А-373 автомобил йўлида беқарор об-ҳаво бўлиши, кўринувчанлик 50 метргача чекланган туман тушуши, вақти-вақти билан кучли қор ёғиши, 20-23 м/сгача эсувчи кучли шамол ва йўлларда яхмалак, қор уюмлари тўпланишидан огоҳлантирди.

Каналга обуна бўлинг: @havo_ob
7.7K views18:04
Ochish/sharhlash
2022-03-12 08:43:50
12-март куни ёғинларда кескинлик(жадаллик) бироз ортади.

Бунга сабаб, жануб давлатлардан 12 март куни ҳаво ҳарорати юқори тўлқиннинг бир вақтнинг ўзида нам ҳаво оқими билан кириб келиши сабаб этиб кўрсатилади.

Куннинг биринчи ярмида Самарқанд, Жиззах вилоятлари, Навоий вилояти жануби, Қашқадарё вилояти айрим, Сурхондарё вилоятининг Туркманистон билан чегарадош ва шимолий ҳудудларида чақмоқ-момақалдироқли булутлардан жала ёғинлар ёғиши кутилмоқда.

Куннинг иккинчи ярмида эса чақмоқ-момақалдироқли булутлар Тошкент ва Фарғона водий вилоятлари айрим ҳудудларида кутилади. Табиийки, бу булутлардан жадал ёғинлар ёғиши мумкин.

Хусусан, Ўзгидромет бугун республиканинг кўплаб ҳудудларида кучли ёмғир ёғишини, хусусан пойтахтда ҳам кучли ёмғир, момақалдироқ бўлиши мумкинлигини ўз прогнозида берди.

Ундан ташқари, Ўзгидромет олдинроқ юқоридаги ҳудудларда СЕЛ КЕЛИШ ХАВФИни эълон қилган.

Каналга обуна бўлинг: @havo_ob
10.2K views05:43
Ochish/sharhlash