Get Mystery Box with random crypto!

Ўзгидромет 19 апрел кунига қадар кутилаётган об-ҳаво прогноз м | Ob-Havo Ma'lumoti (tezkor)

Ўзгидромет 19 апрел кунига қадар кутилаётган об-ҳаво прогноз маълумотларини тақдим этди.

16-17 апрел кунлари Марказий Осиё марказида ҳаво ҳароратининг қизиши атмосфера босимини пасайтиради. Бу ғарбдан юқори босимли антициклон соҳасини ''тортиш'' учун етарли бўлади.

Ҳозирги кириб келиши кутилаётган антициклон соҳаси бироз совуқ соҳа бўлиб, ўзи билан ҳароратни пасайтирувчи ва осмонда булутлар ҳосил қилиш учун етарли нам ҳаво оқимларини ҳам ''эргаштириб'' келади.

Хусусан, нам ҳаво оқимларидан 15-16 апрел кунлари шимолий ҳудудлар, 17-18 апрел кунлари марказий ва жанубий ҳудудлар, 19 апрел куни шарқий вилоятларда бироз ва ўрта миқдорда ёғингарчиликлар кутилади. Ёғинлар чақмоқ-момақадироқли хусусиятга эга ва айрим ҳудудларда қисқа муддатли жала ёғинлар кузатилиши мумкин.

Жойларга ҳаво оқимлари кириб келишида кучли шамоллар кузатилади.

Бир сўз билан айтганда, келаётган 5 кунликда биз баҳор мавсуми охирларига хос ўзгарувчан об-ҳаво ҳодисаларига гувоҳ бўламиз.

Каналга обуна бўлинг: @havo_ob